Тошкентда айрим метро бекатларининг кириш қисми вақтинча ёпилди
Тошкент шаҳрида 24 cентябрь, пайшанба куни соат 5:00 дан бошлаб айрим метро бекатларининг криш қисми вақтинча ёпилди. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» AЖ матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»
Хабарга кўра, мазкур бекатлар кириш қисми ишлаб чиқариш эҳтиёжлари сабабли ёпилган. Шунингдек, ёпилган бекат вестебюллари қачон очилиши ҳақида маълумот берилмаган.

Фото: «Tez News»
Маълум қилинишича, қуйидаги метро бекатлари кириш қисми вақтинча ёпилган:
Чилонзор йўналиши:
- «Пушкин» бекати — «Салар» кўприги томонидаги кириш қисми;
- «Ҳамид Олимжон» бекати — НБУ банки томонидаги кириш қисми;
- «Aмир Тимур Хиёбони» бекати — 50-мактаб томонидаги кириш қисми;
- «Мустақиллик Майдони» бекати — «Мустақиллик майдони» томонидаги кириш қисми;
- «Халқлар Дўстлиги» бекати – «Тoshkent city» томонидаги кириш қисми;
- «Новза» бекати — «Новза» масжиди томонидаги кириш қисми;
- «Мирзо Улуғбек» бекати – «Миллий» стадиони томонидаги кириш қисми.

Фото: «Tez News»
Ўзбекистон йўналиши:
- «Тошкент» бекати – Бош пўчта томонидаги кириш қисми;
- «Ойбек» бекати — Фармацевтика институти томонидаги кириш қисми;
- «Космонавтлар» бекати — Интерпол томонидаги кириш қисми;
- «Тинчлик» бекати — Газ лойиҳалаш институти томонидаги кириш қисми.

Фото: «Tez News»
Юнусобод йўналиши:
- «Минг Ўрик» бекати — Геология музейи томонидаги кириш қисми;
- «Aбдулла Қодирий» бекати – Гёте институти томонидаги кириш қисми;
- «Минор» бекати — Mолия институти томонидаги кириш қисми;
- «Бодомзор» бекати – НБУ банк томонидаги кириш қисми;
- «Шаҳристон» бекати — «Юнусобод» бозори томонидаги кириш қисми;
- «Туркистон» бекати — «Уч Қаҳрамон» томонидаги кириш қисми.

Фото: «Tez News»
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкентда 15 августдан метро фаолияти тиклангани ҳамда Тошкент ерусти ҳалқа метросининг биринчи босқичи ишга тушгани ҳақда хабар берилганди.