Тошкентда 15 августдан метро фаолияти тикланади

Тошкент шаҳрида 15 август, шанба кунидан метрополитен фаолияти қайта тикланади. Бу ҳақида «Ўзбекистон темир йўллари» «Tez News»га маълум қилди.

Фото: «XS Online»

Хабар берилишича, янги инфекцияларнинг олдини олиш ва йўловчилар соғлиғини сақлаш учун метрода ижтимоий масофа сақлаш ва тиббий ниқоб тақиш қатъий назорат қилинади.

Метро станцияларига кираверишда йўловчиларнинг ниқоби бор-йўқлиги текширилади. Ниқобсиз йўловчилар метрога киритилмайди ва жаримага тортилади.

15 августдан бошлаб ниқобсиз фуқароларга нафақат метродан, балки жамоат транспортининг бошқа турларидан фойдаланиш, шунингдек, бино ва турли муассасаларга кириш ҳам тақиқланади.

Аввалроқ Ўзбекистонда 15 августдан маҳаллий авиа ва темир йўл қатновлари босқичма-босқич тикланиши малум қилинган эди.

Янгиликлар