Ўзбекистон 2020 йилда қанча миқдорда маҳсулот экспорт қилгани маълум бўлди
Ўзбекистон 2020 йилнинг январь–ноябрь ойларида 14,2 миллиард долларилик экспорт қилди. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Фото: «Tez News»
Маълумотларга кўра, 2020 йилнинг январь–ноябрь ойларида Ўзбекистон экспортининг таркиби юқори улушга эга йўналишлар:
- Хизматлар — 1,8 миллиард;
- Тўқимачилик маҳсулотлари — 1,7 миллиард;
- Озиқ-овқат маҳсулотлари — 1,3 миллиард;
- Рангли металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар — 825 миллион;
- Кимёвий маҳсулотлар — 788,3 миллион;
- Энергия ва нефть маҳсулотлари — 619,6 миллион;
- Машина ва ускуналар, уларнинг қисмлари — 379,3 миллион;
- Қора металлар ва улардан тайёрланган маҳсулотлар — 289,5 миллион;
- Пахта толаси — 137,0 миллион АҚШ доллари.
Аввалроқ Ўзбекистонда 2021 йилда экспорт ҳажми қанча бўлиши прогноз қилингани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистоннинг умумий ташқи қарзи қанчалиги маълум бўлганди.