Ўзбекистонда 2020 йилда 30 трлн сўмдан кўпроқ тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди

Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2020 йилнинг 11 ойида жами фаолият юритаётган 4930 та тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқариш корхоналари томонидан 30,3 триллион сўм қийматга тенг бўлган тўқимачилик маҳсулотлари ишлаб чиқарилди.

Фото: «Tez News»

2019 йилнинг мос даврига нисбатан мазкур тармоқнинг физик ҳажм индекси 114,4 фоизни ташкил этган.

Тўқимачилик корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улушга эга бўлган ҳудудлар:

  • Фарғона вилояти — 14,5 фоиз;
  • Тошкент вилояти —10,2 фоиз;
  • Самарқанд — 9,9 фоиз;
  • Тошкент шаҳри — 8,8 фоиз.

Аввалроқ Ўзбекистонда ўтган 10 ойда экспорт қилинган тўқимачилик маҳсулотлари ҳажми маълум бўлганди. Шунингдек, Шаҳрисабзда йилига 7,5 минг тонна ип-калава ишлаб чиқарувчи корхона фаолияти йўлга қўйилгани хабар қилинган.