Ўзбекистонда бир киши учун истеъмол савати миқдори қанча эканлиги маълум қилинди — жадвал
Ўзбекистонда бир киши учун истеъмол савати тахминан қанча эканлиги очиқланди. Бу ҳақда «Халқ сўзи» хабар берди.
2020 йил декабрда Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси жаҳон тажрибаси ва аҳоли билан ўтказилган ижтимоий сўров натижаларини ҳисобга олиб, республикада истеъмол саватининг ҳисоб-китобини ишлаб чиққан.
Ўрганишлар натижасида, истеъмол саватининг бир киши учун тахминий миқдори 2 157 000 сўм эканлиги маълум бўлган.
Қайд этилишича, истеъмол саватига озиқ-овқат маҳсулотларидан нон, ёрма ва дуккакли ўсимликлар, гўшт, сабзавотлар, полиз экинлари, мевалар, зираворлар, сут маҳсулотлари, шунингдек, ноозиқ-овқат (дорилар, косметика ва уй-рўзғор буюмлари) маҳсулотлари ва коммунал хизматлар, транспорт харажатлари ҳамда қўшимча ўқув курслари ҳам киритилган.
Таъкидланишича, истеъмол савати аҳолининг учта ижтимоий-демографик тоифаси: меҳнатга лаёқатли аҳоли, нафақахўрлар ва болалар учун ишлаб чиқилиши керак. Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси бир ойда ўртача меҳнатга лаёқатли шахс истеъмол қиладиган товар ва хизматларнинг қуйидаги рўйхатини тайёрлаган:
Мавзуга доир: «Кунига 5600 сўм топган одам камбағал эмаслиги Ўзбекистонда амал қилади деб ҳеч ким айтгани йўқ» — Обид Ҳакимов