Ўзбекистонда сўнгги 3 ойда қанча цемент ишлаб чиқарилгани маълум қилинди

Ўзбекистонда жорий йил 3 ойида йирик корхоналар томонидан 2,2 миллион тонна цемент ишлаб чиқарилган. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси хабар бермоқда.

Фото: Давлат статистика қўмитаси

Хабарга кўра, ўтган йилнинг мос даврига нисбатан маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми 14,1 фоизга ошган.

Таъкидланишича, бу кўрсаткич:

  • 2021 йилнинг январь ойида 559,3 минг тонна (ўсиш суръати 107,3 фоиз)
  • 2021 йилнинг январь-февраль ойларида 1,3 миллион тонна (ўсиш суръати 118,4 фоиз)

Шунингдек, цемент ишлаб чиқариш корхоналари томонидан республика миқёсида ишлаб чиқарилган маҳсулотларнинг жами ҳажмида энг юқори улуш Навоий вилоятида 41 фоиз, Тошкент вилояти 40,5 фоиз ҳамда Фарғона вилояти 9,6 фоиз ҳиссасига тўғри келди.

Янгиликлар