Наманганда «Мatiz» ва велосипед иштирокида ЙТҲ содир бўлди. Велосипедчи ҳалок бўлди

Наманган вилояти Учқўрғон туманида 30 июль куни соат 01:30 ларда «Мatiz» русумли автомашина катта йўлда велосипедчини уриб юборди. Бу ҳақда Наманган вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Google Images

Учқўрғон туманида яшовчи фуқаро Хаққулобод—Учқўрғон йўлининг 2-километрида ўзига тегишли бўлмаган «Мatiz» русумли автомашинани ишонч қоғози орқали бошқариб кетаётган вақтида ҳаракат хавфсизлигини таъминлай олмай, унга қарама-қарши йўналишда ҳаракатланиб келаётган велосипедчини уриб юборган.

Натижада велосипедчи тан жароҳати олиб, шифохонага ётқизилган. Бироқ кўрсатилган тез тиббий ёрдамга қарамай, у вафот этган.

Ҳозирда ҳолат бўйича туман ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Аввалороқ Косонсой туманида «Cobalt» ҳайдовчиси 11 ёшли болани уриб юборгани хабар қилинган эди. Шунингдек, Учқўрғонда «Мatiz» велосипедчини уриб юборгани оқибатида велосипедчи ҳалок бўлган эди.

Янгиликлар