Наманганда коронавирусга чалинган 6 нафар бемор тузалди

Наманган вилоятида 3 сентябрь куни коронавирусга чалинган 6 нафар бемор соғайди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.

Фото: «Tez News»

Қайд этилишича, вилоятда айни пайтга қадар 915 кишида коронавирус аниқланган. Беморларнинг 872 нафари касалликдан соғайган, 5 киши вафот этган. Ҳозирда 38 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар асосида даво чоралари кўрилмоқда.

Шунингдек, 3 сентябрь куни Тошкент шаҳрида 115 нафар, Тошкент вилоятида 51 нафар, Сирдарё вилоятида 17 нафар, Андижон вилоятида 7 нафар ҳамда Қашқадарё вилоятида 2 нафар бемор соғайди.

Маълумот учун, Ўзбекистонда 3 сентябрь соат 17:00 ҳолатига кўра, коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 42 688 нафарни ташкил этган. Aйни пайтга қадар коронавирус инфекциясига чалинган 40 081 нафар фуқаро соғайган. Ҳозирда 2274 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Янгиликлар