Ўзбекистонда соғлиқни сақлаш ходимларига кўп йиллик меҳнати учун устама тўланади

Президентнинг 2 октябрь куни «Соғлиқни сақлаш соҳасида давлат бошқаруви тизимини янада такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори қабул қилинди.

Қарорга кўра, Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Тошкент шаҳар соғлиқни сақлаш бош бошқармаси бошлиғи лавозими жорий этилди. Соғлиқни сақлаш вазири ўринбосари — Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори лавозими тугатилди.

Қарорга мувофиқ:

  • Қорақалпоғистон Республикаси соғлиқни сақлаш вазири ва вилоятлар соғлиқни сақлаш бошқармалари бошлиқлари соғлиқни сақлаш вазири томонидан тегишлича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда;
  • ҳудудий тиббиёт муассасалари раҳбарлари эса соғлиқни сақлаш вазири ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ва вилоят ҳокимлари билан келишилган ҳолда вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси бошлиқлари томонидан лавозимга тайинланади.

2020 йил 1 ноябрдан Соғлиқни сақлаш вазирлиги ва ҳудудий бошқарув органлари ходимларига қуйидаги миқдорда кўп йиллик иш фаолияти учун ҳар ойлик устама тўланади (рағбатлантириш коеффициентини инобатга олган ҳолда лавозим маошига нисбатан коеффициентларда):

  • 1 йилдан 3 йилгача – 0,3;
  • 3 йилдан 5 йилгача – 0,6;
  • 5 йилдан 10 йилгача – 0,8;
  • 10 йилдан 15 йилгача – 1;
  • 15 йилдан 20 йилгача – 1,2;
  • 20 йилдан юқори – 1,5.

Aввалроқ БАА Самарқандда тўрт юлдузли меҳмонхона ва савдо маркази қуриш учун 300 миллион доллар ажратгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар