Шавкат Мирзиёев Германия президентини мамлакат бирлиги куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Германия президенти Франк-Вальтер Штайнмайерни 3 октябрь куни миллий байрам — Германия бирлиги куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев Германия бирлиги куни муносабати билан мамлакат президентига табрик йўллаган.

Маълумот учун, 1990 йил 3 октябрь Ғарбий ва Шарқий Германия бирлашган. Шу сабабли Германияда бу кун Германия бирлиги куни сифатида нишонланади.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ХХР ташкил топган кун муносабати билан, Мексика, Туркманистон, НикарагуаТожикистонҚирғизистон президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳамда Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар