Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ХХР ташкил топган кун муносабати билан табрик йўллади
Шавкат Мирзиёев 1 октябрь, пайшанба куни Хитой раисига табрик йўллади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Президент матбуот хизмати
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев Хитой раиси Си Цзиньпинга ХХР ташкил топган кун муносабати билан табрик йўллаган.
Маълумот учун, Хитой Халқ Республикаси 1949 йил 1 октябрда ташкил топган.
Мавзуга доир:
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Никарагуа, Тожикистон, Қирғизистон, Мексика президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳамда Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.