Шавкат Мирзиёев Туркманистон президентини Мустақиллик куни билан табриклади

Шавкат Мирзиёев Туркманистон президенти Гурбангули Бердимуҳамедовни Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақида Президент матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Маълумот учун, 1991 йилнинг 27 октябрида Туркманистон ССР Олий Кенгаши умумхалқ референдуми натижалари асосида «Туркманистон мустақиллиги ва давлат тизими асослари тўғрисида»ги Конституциявий қонунни қабул қилган. Унга кўра, Туркманистон ССР ҳудудида мустақил давлат эълон қилинган.

Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳамда НикарагуаТожикистонҚирғизистон, Мексика президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар