Шавкат Мирзиёев Кипр президентини Мустақиллик куни билан табриклади
Шавкат Мирзиёев 1 октябрь, пайшанба куни Кипр президентини Мустақиллик куни билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев Кипр Мустақиллик куни билан унинг президенти Никос Анастасиадисни табриклаган.
Маълумот учун, Кипрда 1960 йилдан буён 1 октябрь Мустақиллик куни сифатида нишонланади. Шунингдек, мазкур давлат 2001 йилда Ўзбекистон билан дипломатия муносабатларини ўрнатган.
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Никарагуа, Тожикистон, Қирғизистон, Мексика президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳамда Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.