Шавкат Мирзиёев Корея президентини мамлакат ташкил топган кун ва Чусок байрами билан табриклади
Шавкат Mирзиёев Корея президентини мамлакат ташкил топган кун ҳамда Чусок байрами билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Шавкат Мирзиёев Корея ташкил топган кун ҳамда Чусок байрами муносабати билан унинг президенти Мун Чже Инга табрик йўллаган.
Маълумот учун, Чусок Кореянинг энг муҳим байрамларидан бири. Бу кунда йиғим-теримга бағишланган маросимлар ўтказилади.
Мавзуга доир: Шавкат Мирзиёев Германия президентини мамлакат бирлиги куни билан табриклади
Аввалроқ Шавкат Мирзиёев Хитой раисига ХХР ташкил топган кун муносабати билан, Мексика, Туркманистон, Никарагуа, Тожикистон, Қирғизистон президентларини Мустақиллик куни билан табриклагани ҳамда Япониянинг янги бош вазирига табрик йўллагани ҳақида хабар берилганди.