Андижонга 2020 йил январь—cентябрь ойларида 3,5 мингдан ортиқ одам кўчиб келди

Андижон вилоятига 2020 йилнинг январь—cентябрь ойларида 3768 нафар одам кўчиб келди. Бу ҳақда вилоят статистика бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Андижон вилояти статистика бошқармаси ахборот хизмати

Дастлабки маълумотларга кўра, 2020 йил январь—сентябрь ойларида вилоят бўйича кўчиб келганлар сони 3768 кишини, шу давр мобайнида кўчиб кетганлар сони эса 7276 кишини ташкил қилган. Мос равишда миграция қолдиғи минус 3508 кишини ташкил этган, 2019 йилнинг мос даврида эса минус 1506 киши бўлган.

Аввалроқ Тошкент шаҳри Сергели туманига охирги 3 йил ичида 100 мингдан ортиқ киши кўчиб келгани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар