Навоий вилояти ҳокимига туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди

Тўлқин Алиқулов 23 октябрь куни Навоий вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Фото: Навоий вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Алиқулов Тўлқин Ҳасанбой ўғли 1988 йилда Навоий вилояти Хатирчи туманида туғилган. 2011 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти (кундузги) ҳамда 2017 йилда Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини тамомлаган.

Айни пайтга қадар Тўлқин Алиқулов Туризмни ривожлантириш давлат қўмитасининг Ёшлар, MICE, гастрономик, кино ва бошқа турларини ривожлантириш бўлими бошлиғи вазифасида ишлаб келган.

Аввалроқ Уйчи туман ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинди.

Янгиликлар