Уйчи туман ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Уйчи туман ҳокимининг 31 октябрдаги қарори билан Шуҳрат Ёқуббоев туман ҳокимининг ўринбосари, маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш туман бўлими бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Уйчи туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Маълумот ўрнида, Шуҳрат Ёқуббоев 1970 йилда Уйчи туманида туғилган. Маълумоти олий, 1992 йили Тошкент автомобиль йўл олий билимгоҳини тугатган. Мутахассислиги йўл ҳаракатини ташкил қилиш.

Шуҳрат Ёқуббоев меҳнат фаолиятини 1992 йилда Наманган вилояти Ички ишлар бошқармаси автохўжалик бўлими бошлиғи вазифасидан бошлаган. 1995—2012 йилларда вилоят Ички ишлар бошқармаси тезкор бўлими инспектори, терроризмга қарши кураш бўлими катта инспектори, ташкилий инспектор бўлими тезкор навбатчиси, ташкилий инспектор бошқармаси катта тезкор вакили, ҲООБ катта инспектори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, озодликдан маҳрум этиш билан боғлиқ бўлмаган жазоларнинг ижро этилишини назорат қилиш бўлими бошлиғи вазифаларида фаолият кўрсатган. У 2012 йилдан «Ички ишлар фахрийси» унвони билан тақдирланган.

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар