Наманган вилояти ҳокимига маданият масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди

Наманган вилояти ҳокимининг 2020 йил 20 октябрдаги қарори билан Наманган вилояти ҳокимига маданият масалалари бўйича маслаҳатчи этиб Акбарали Асқаров тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати

Акбарали Асқаров 1962 йилда Уйчи туманида туғилган. 1986 йилда Тошкент Давлат Консерваториясини тамомлаган. Мутахассислиги концерт ижрочиси, ўқитувчи ҳисобланади. Меҳнат фаолиятини 1986 йилда Гулистон давлат санъат билим юрти ўқитувчиликдан бошлаган.

У 1988—2018 йиллар давомида:

  • Янгиер тумани маданият уйи бадиий раҳбари;
  • Ёшлар иттифоқи қошидаги «Умид» ансамбли мусиқа раҳбари;
  • Наманган вилояти Қишлоқ ва сув хўжалиги бошқармаси қошидаги «Навбаҳор» ансамбли бадиий раҳбари;
  • Наманган вилояти ҳокимлигининг маданият ишлари бошқармаси бошлиғи;
  • «Ўзбекрақс» миллий рақс бирлашмаси Наманган вилоят бўлими бадиий раҳбари;
  • Академик ва халқ бадиий жамоалари дирекцияси Наманган вилояти бўлими директори;
  • Маданият ва спорт ишлари вазирлиги бошқарма бошлиғи ўринбосари;
  • Алишер Навоий номидаги Наманган вилоят мусиқали драма театри директори;
  • Ўзбекистон Бадиий жамоалари ижодий бирлашмаси миллий «Мумтоз» ашула ансамбли бадиий раҳбари лавозимларида ишлаган.

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар ва матбуот котиби тайинланганди. Шунингдек, Ромитан ва Пахтачи тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани маълум қилинганди.

Янгиликлар