Наманган вилояти ҳокимига туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчи тайинланди
Наманган вилояти ҳокимининг 20 октябрдаги қарори билан Ботир Нуриддинов вилоят ҳокимининг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси вилоят ҳудудий бошқармаси ахборот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Ботиржон Нуриддинов 1976 йилда Наманган шаҳрида туғилган. Маълумоти олий, 1998 йил Наманган муҳандислик педагогика институтини, 2010 йили Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви академиясини, 2016 йил Япония давлати Осиё ва Тинч океани университетини тамомлаган.
Шунингдек, меҳнат фаолиятини 1998 йилда «ЎзЭлектротерм» акционерлик жамияти мутахассиси вазифасидан бошлаган. 2000—2017 йилларда Иқтисодий ночор корхоналар ишлари бўйича Наманган вилоят бошқармаси, вилоят кўчмас мулк биржаси, Ўзагросуғурта ДAСК Наманган шаҳар бўлими, Наманган шаҳар ҳокимлигида масъул лавозимларда ишлаган. У 2017 йилдан буён Япония давлати «HOPEAS» савдо компанияси менежери сифатида фаолият юритиб келаётган эди.
Маълумот учун, ҳокимнинг туризм ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозим ва мақом жиҳатидан ҳоким ўринбосари даражасига тенглаштирилади.
Мавзуга доир:
Aввалроқ Наманган вилояти ҳокими ўринбосари Вазирлар Маҳкамасида котибият мудири этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани хабар қилинганди.