Фарғона вилояти ҳокимига туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича янги ўринбосар тайинланди

Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоровнинг 24 октябрь кунги қарорига кўра Хуршид Рустамович Аҳмедов Фарғона вилояти ҳокимининг туризм ва спортни ривожлантириш масалалари бўйича маслаҳатчиси этиб тайинланди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Фарғона вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Хуршид Аҳмедов 1979 йилда Қўштепа туманида туғилган, 2000 йилда Тошкент давлат шарқшунослик институти (кундузги) тамомлаган. У 2001—2002 йилда Давлат Акциядорлик тижорат «Асакабанк» Фарғона вилоят бўлимининг пул-муомала ва қимматли қоғозлар бўлими мутахассиси лавозимида ишлаган. 2005—2010 йилларда Марғилон шаҳар ҳокимлиги Ижтимоий масалалар бўйича ҳоким ўринбосари, 2010—2019 йилда хусусий тадбиркор бўлган.

Маълумот ўрнида, тайинловга қадар қадар Хуршид Аҳмедов Қўштепа тумани ҳокимининг ўринбосари — туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.

Аввалроқ полковник Ўткир Холбоев Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Тожибоев Илҳом Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинлангани ҳақида маълумот берилганди.

Янгиликлар