Косонсой туман тиббиёт бирлашмасига янги раҳбар тайинланди

Наманган вилояти соғлиқни сақлаш бошқармасининг 24 октябрдаги 115-сонли буйруғига мувофиқ Шерали Ҳусанбоевич Раҳимов Косонсой тумани тиббиёт бирлашмаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Косонсой туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Қайд этилишича, Шерали Раҳимов 1981 йилда Косонсой туманида туғилган. 2005 йили Андижон давлат тиббиёт институтини тамомлаган. Мутахассислиги — жарроҳ. У 2007—2017 йиллар давомида Косонсой туман тиббиёт бирлашмасида жарроҳ, «Оналик ва болаликни муҳофаза қилиш» бўйича ўринбосар, шошилинч ёрдам бўлими мудири, тиббиёт бирлашмаси бошлиғи лавозимларда фаолият юритган.

Шерали Раҳимов ушбу тайинловга қадар Косонсой тиббиёт бирлашмаси шошилинч ёрдам бўлими жарроҳи лавозимида ишлаб келаётган.

Аввалроқ Наманган вилояти ҳокимига янги ўринбосар тайинлангани ҳақида хабар берилганди.

Янгиликлар