Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси янги раҳбар тайинланди
Асророва Манзура Анваровна Самарқанд вилояти Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмасига уч ой синов муддати билан раҳбар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, мазкур тайинлов Соғлиқни сақлаш вазирининг 15 октябрдаги буйруғига асосан амалга оширилган.
Маълумот учун, Асророва Манзура 1962 йилда Жиззах вилояти Ғаллаорол туманида туғилган ва 1979—1985 йилларда Самарқанд Давлат тиббиёт институти даволаш иши йўналишида таҳсил олган. Тайинловга қадар у Каттақўрғон туман тиббиёт бирлашмаси бошлиғи вазифасини вақтинча бажарувчи лавозимида ишлаган.
Аввалроқ Оқдарё ва Қўшработ туман тиббиёт бирлашмаларига бошлиқ, Самарқанд вилоят кўз касалликлари шифохонасига янги бош врач, вилоят кардиология диспансерига янги бош шифокор тайинлангани хабар қилинган эди.