Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармасига янги бошлиқ тайинланди
Полковник Ўткир Холбоев 23 октябрь куни Миллий гвардия Фарғона вилояти бошқармаси бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда Миллий гвардия матбуот хизмати хабар берди.
Маълумот учун, тайинловга қадар Холбоев Ўткир Юнусалиевич Миллий гвардия Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳридаги бўлинма командирининг хизматни ташкиллаштириш бўйича биринчи ўринбосари лавозимида фаолият юритган.
Эслатиб ўтамиз, шу пайтга қадар подполковник Қудратжон Ўринбоев Миллий гвардия Фарғона вилояти бўйича бошқармаси бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.
Мавзуга доир: Президент Давлат хавфсизлик хизмати раиси Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари этиб тайинланди
Бундан аввал Асака, Балиқчи туманлари ва Қўқон шаҳри ички ишлар бўлимларига янги раҳбар, Бухоро вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармасига янги бошлиқ ҳамда Наманган вилоятига янги прокурор тайинлангани ҳақида хабар берилган эди.