Жалақудуқ тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Акмал Тўланов Андижон вилояти Жалақудуқ тумани ҳокимига биринчи ўринбосар этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Жалақудуқ туман ҳокимлиги ахборот хизмати

Таъкидланишича, Акмалжон Муҳаммадумарович Тўланов 1989 йилда Андижон туманида туғилган, 2013 йилда Андижон машинасозлик институтини (кундузги) тамомлаган. У 2014—2016 йилда Андижон шаҳар бўйича Ғазначилик бўлинмаси молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи инспектори, 2016—2017 йилда Андижон шаҳар бўйича Ғазначилик бўлинмаси юридик мажбуриятларни ва рўйхатга олиш ва нарх-наво мониторинги гуруҳи бош инспектори лавозимида ишлаган. 2017—2018 йилларда Асака тумани бўйича Ғазначилик бўлинмасининг молиявий мажбуриятларни рўйхатга олиш ва тўловларни амалга ошириш гуруҳи бошлиғи, 2018—2020 йилда Асака тумани бўйича Ғазначилик бўлинмаси бошлиғининг ўринбосари бўлган.

Акмалжон Муҳаммадумарович бунга қадар Жалақудуқ тумани ҳокимлиги молия бўлими бошлиғи вазифасини бажарган.

Аввалроқ Андижон вилояти Хонобод шаҳрида 22 октябрь куни ўтказилган Халқ депутатлари шаҳар кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида Машъал Тожибоев шаҳар ҳокими этиб тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Олтинкўл туманига Иқбол Матрўзиев ҳокими этиб тайинланган.

Янгиликлар