Сўх тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди

Тожибоев Илҳомжон Фарғона вилояти Сўх тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги ахборот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Фото: Сўх тумани ҳокимлиги матбуот хмзмати

Маълум қилинишича, Сўх тумани ҳокимининг 2020 йил 7 октябрдаги 758-сонли қарорига асосан, Илҳомжон Тожибоев Сўх тумани ҳокимининг ўринбосари — Инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи этиб тайинланган.

Маълумот учун, Тожибоев Илҳомжон Исмоилжонович 2008—2013 йиллар Сўх тумани молия бўлими мудири ўринбосари, халқ таълими бўлими муассасаларини молиялаштириш бўлим бошлиғи, 2013—2017 йиллар Сўх туман ҳокимлиги молия бўлими мудири, 2017—2019 йиллар Сўх туман ҳокимининг иқтисодиёт ва тадбиркорлик масалалари бўйича биринчи ўринбосари, 2019—2020 йилллар Сўх туман иқтисодиёт ва саноат бўлими бошлиғи лавозимларида ишлаган.

Илҳомжон Тожибоев 2020 йили Сўх туман молия-иктисодиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғининг ўринбосари лавозимига тайинланган. Ҳозирги кунга қадар мана шу вазифада ишлаб келган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Наманган вилояти ҳокимига янги ёрдамчи тайинланганди. Шунингдек, Косонсой тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинлани хабар қилинганди.

Янгиликлар