Косонсой тумани ҳокимига янги ўринбосар тайинланди
Наманган вилояти Косонсой тумани ҳокимига молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосар тайинланди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.
Хабарга кўра, Косонсой туман ҳокимининг 2 октябрь кунги қарори билан Жабборов Шавкатжон Aбдусатторович Косонсой тумани ҳокимининг молия-иқтисодиёт ва камбағалликни қисқартириш масалалари бўйича биринчи ўринбосари, иқтисодий тараққиёт ва камбағалликни қисқартириш бўлими бошлиғи этиб тайинланди.
Маълум қилинишича, Жабборов Шавкатжон 1984 йилда Косонсой туманида туғилган.
https://paceptclinic.com/7b0jz0tcoqv
Шунингдек, 2019 йилдан ҳозирги вақтгача Косонсой тумани ҳокимнининг ўринбосари — туман инвестициялар ва ташқи савдо бўлими бошлиғи лавозимида фаолият кўрсатиб келган.
Бундан ташқари, у 2013 йилда Тошкент банк молия академияси магистранти, 2019—2020 йилларда Президент ҳузуридаги Давлат бошқаруви Aкадемияси магистранти бўлган.
https://superleathershop.com/zvn1e8yb
Аввалроқ Aндижон вилоят касаба уюшмалари ташкилотлари бирлашмасига ва Наманган вилояти кичик саноат зоналари дирекциясига янги раҳбар тайинлангани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Шофиркон тумани мактабгача таълим бўлимига янги мудир, Уйчи тумани ҳокимига биринчи ўринбосар ҳамда Ёшлар иттифоқи Наманган вилоят Кенгашига раҳбар тайинлангани маълум қилинганди.