Шаҳрихонда 128 млн сўм сарфланган туман қурилиши бўлими биноси фойдаланишга топширилди

Андижон вилояти Шаҳрихон туманида 2 ноябрь, душанба куни 128 миллион сўм сарфланган туман қурилиши бўлими биноси фойдаланишга топширилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Маълум қилинишича, шу муносабат билан бўлиб ўтган тадбирда туман ҳокими Ҳикматулло Дадахонов, масъул ташкилотлар вакиллари, туман кенгаши депутатлари, жамоатчилик вакиллари иштирок этган.

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, «Сохиёбод уй-жой қурилиш» масъулияти чекланган жамияти қурувчилари томонидан замонавий тарзда барпо қилинган бино қурилишига давлат буджетидан 128 миллион сўмдан зиёд маблағ сарфланган.

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Фото: Шаҳрихон туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Бундан аввал Булоқбошида «Нурзамин» маҳалласининг янги хизмат биноси ва Улуғнорда маданият маркази фойдаланишга топширилгани ҳақида хабар қилинган эди.

Кейинчалик Андижон шаҳрида қиймати салкам 4,5 миллиард сўм бўлган хусусий боғча ҳамда Пахтаободда 1,5 миллиард сўмлик лойиҳа асосида тиббий диагностика маркази иш бошлагани маълум қилинганди.

Янгиликлар