Фото: Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси

Маълумот учун, Сотволди Ражабов 1946 йилда Андижон вилоятида туғилган. 1970 йилда Тошкент давлат университетининг журналистика факультетини битирган. «Муштум» журналида, Ўзбекистон телерадиокомпанияси адабий-драматик эшиттиришлар таҳририятида, Андижон вилоят телерадиокомпаниясида ишлаган.

Ҳикоя ва қиссалардан иборат ўнга яқин китоби нашр этилган. Унинг «Бировнинг боласи» номли янги ҳикоялар тўплами нашриётга топширилган, чоп этилиш арафасида эди.

Аввалроқ Ўзбекистонда хизмат кўрсатган журналист, таниқли спорт шарҳловчиси Акром Тошхўжаев 29 ноябрь куни 66 ёшида вафот этгани, Ёзувчи Эврил Турон 80 ёшда вафот этгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Ўзбекистон халқ артисти Дилбар Икромова коронавирусдан вафот этгани, коронавируснинг оғир формасини бошдан кечирган Фатҳулла Маъсудов вафот этгани маълум қилинган.