Ёзувчи Эврил Турон 80 ёшда вафот этди

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси, ёзувчи Мамадали Маҳмудов (тахаллуси — Эврил Турон) вафот этди. Бу ҳақда ЎзА хабар берди.

Фото: ЎзА

Қайд этилишича, Мамадали Маҳмудов 1940 йил 12 декабрда Жиззах вилояти Фориш туманида туғилган. У 1966 йил Тошкент давлат университети (ҳозирги ЎзМУ) филология факультетининг журналистика бўлимига ўқишга кирган. Талабаликнинг сўнги босқичларида ўқишни сиртдан давом эттириб, «Саодат» журналида ҳам ишлаган.

Ёзувчининг биринчи китоби саналган «Тоғ оҳуси» очерклар тўплами 1974 йилда чоп этилган. Ижодкор 1975 йилда эълон қилинган «Боғдон қашқири» қиссасида биринчи марта босмачилик ҳаракати иштирокчиларини миллий озодлик курашчилари сифатида тасвирлаган.

Адибнинг 1981 йил «Шарқ Юлдузи» журналида «Ўлмас қоялар» романи чоп этилган. Бу романда Мамадали Маҳмудов Ўрта Осиёга рус босқинини қоралаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Журналистлари ижодий уюшмаси раиси Саъдулла Ҳакимов маълум қилинганди. Шунингдек, «Оталар сўзи — ақлнигн кўзи» кўрсатуви бошловчиси Тўхтамурод Зуфаров 84 ёшида вафот этганди. 

Янгиликлар