Тошкентдаги яна 3 та шифохона коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатди

Тошкент шаҳридаги 3 та шифохона ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттириши белгилаб берилди ва 2 декабрдан коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги ахборот хизмати хабар қилди.

Фото: «Tez News»

Хабарга кўра, Соғлиқни сақлаш вазирининг тегишли буйруғи билан яна учта шифохона: Тошкент шаҳар тез тиббий ёрдам клиник шифохонаси, Тошкент шаҳар перинатал маркази ва Тошкент шаҳар 3-сон юқумли касалликлар шифохоналарини ўз йўналиши бўйича дастлабки тартибда фаолиятини давом эттириши белгилаб берилди.

Маълум қилинишича, ушбу шифохоналар 2 декабрдан бошлаб коронавирусга чалинган беморларни қабул қилишни тўхтатди, касалхоналардаги даволаниш давом эттирилиши талаб этиладиган беморлар тегишлилиги бўйича 1- ва 2-сон Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарига кўчирилади.

Таъкидланишича, беморлар чиқарилгандан сўнг  муассаси ўрнатилган тартибда зарарсизлантирилади ва эпидемияга қарши чоралар кўрилиб, мавжуд тиббий жиҳозларни консервация қилинади. Инфекцияни даволашда қўлланилаётган дори воситалари заҳира сифатида сақлади.

Aввалроқ Зангиота юқумли касалликлар шифохоналарида коронавирусга оид илмий тадқиқотлар олиб борилиши хабар қилинганди.

Янгиликлар