Тошкент вилоятида эр-хотин ис гази сабаб вафот этди

Кеча, 3 март куни Янгийул тумани «Марказ» МФЙдаги уйлардан бирида 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Маълум қилинишича, фуқаролар эрталаб уйидан жонсиз ҳолатда топилган. Дастлабки маълумотга кўра, уларнинг ўлимига ис газидан заҳарланиш, мия ва ўпка шишиши сабаб бўлганлиги, бунинг исботи тариқасида ички аъзоларининг алвон-қизғиш рангдалиги маълум қилинган.

Ҳозирда ҳодиса бўйича ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.

Янгиликлар