Тошкент вилоятида хотинини ўз жонига қасд қилишга мажбурлаган эркак қўлга олинди

Бекобод туманида 27 март куни  28 ёшли аёл 5-қаватдан тушиб кетиб вафот этганди. Ҳолат юзасидан Тошкент вилояти прокуратураси Матбуот хизмати маълумот берди.

Унга кўра, мазкур ҳолат юзасидан Бекобод туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилиб, ЖКнинг 103-моддаси (ўзини-ўзи ўлдириш даражасига етказиш) билан жиноят иши қўзғатилган.

«Марҳуманинг турмуш ўртоғи ЖПКнинг 227-моддаси тартибида ушланган. Тергов ҳаракатлари ҳар томонлама, тўлиқ ва холисона ўтказилиши ва натижаси бўйича қонуний қарор қабул қилиниши таъминланади», — дейилади хабарда.

Янгиликлар