Республикада коронавирусга қарши эмланганлар вакцинанинг иккинчи дозасини олишни бошлади
3 май куни мамлакат ҳудудлари бўйлаб жами 55 795 нафар киши COVID-19 га қарши эмланди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабар қилмоқда.
Маълум бўлишича, 1 майидан бошлаб вакцинанинг биринчи босқичини олган фуқароларни унинг иккинчи дозаси билан ҳам эмлаш бошланди.
Таъкидланишича, 3 май куни:
- биринчи босқичда эмланганлар сони 47 816 нафарни;
- иккинчи босқичда эмланганлар сони 7979 нафарни ташкил қилди.
Шу тариқа айни кунгача мамлакатда коронавирус инфекциясига қарши эмланган фуқаролар сони 911 811 нафарга етган. Уларнинг 14 285 нафари иккинчи босқичда эмланганлардир.
3 май кунидаги эмлаш кўрсаткичлари бўйича юқори ўринларни:
- Андижон вилояти (8 677 нафар),
- Самарқанд вилояти (7 214 нафар),
- Наманган вилояти (6 207 нафар),
- Тошкент шаҳри (6 168 нафар) банд қилган.
Қайд этилишича, коронавирусга қарши эмланган жами аҳоли сони:
- Фарғона вилоятида 126 027 нафар,
- Андижон вилоятида 99 797 нафар,
- Наманган вилоятида 98 310 нафар,
- Самарқанд вилоятида 91 887 нафарни ташкил қилмоқда.
Эмлаш жараёнлари давом этади.
Аввалроқ, Ўзбекистонда мактаб ва боғча ходимлари ҳамда сурункали касаллиги бор фуқароларни эмлаш бошланди деб хабар берган эдик.