Бухорода 5 август куни ҳаво ҳарорати 39 даражага кўтарилади
«Ўзгидромет» 5 август, чоршанба куни Бухоро вилоятида кузатиладиган об-ҳаво маълумотини тақдим этди.
Фото: «ЎзА»
Маълум қилинишича, шу куни Бухорода ҳаво бироз булутли бўлади, баъзи жойларда ўзгариб туради, ёғингарчилик кутилмайди.
Шарқий шамол йўналишини ўзгартириб, ғарбдан 7-12 м/с тезликда эсади, баъзи жойларда 15-20 м/с гача кучайиши мумкин.
Ҳарорат кечаси 22-27 даража, кундузи 34-39 иссиқ даража бўлади.