Ёзёвонда уйида кўкнори сомони сақлаб келаётган фуқаро аниқланди

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида хонадонида кўкнори сомони сақлаб келаётган фуқаро аниқланди. Бу ҳақда Фарғона вилояти Ички ишлар бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.

Фото: Ички Фарғона вилояти ишлар бошқармаси ахборот хизмати

Фарғона вилояти Ёзёвон туманида 21 июль куни тезкор тадбир ўтказилган. «Тошҳовуз» маҳалласида яшовчи фуқаро Ф.А.нинг уйи холислар иштирокида кўздан кечирилган. У хонадонининг меҳмонхонасида кўкнори сомони гиёҳвандлик моддаси сақлаб келаётганлиги аниқланиб, далилий ашё тариқасида олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ёзёвон тумани ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан Жиноят кодексининг 276-моддаси 2-қисми «а» банди билан жиноят иши кўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Маълумот учун, Жиноят кодексининг 276-моддаси (Гиёвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддаларни ўтказиш мақсадини кўзламай, қонунга хилоф равишда тайёрлаш, эгаллаш, сақлаш ва бошқа ҳаракатлар) 2-қисми «а» бандида кўрсатилган жиноятни содир этган шахс беш йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланиши мумкин.

Аввалроқ Фарғонада қиймати 26 миллион сўмлик гашиш сотган шахс қўлга олингани хабар қилинган эди. Шунингдек, Қўқонда автомашинасида марихуана сақлаб юрган шахс қўлга олинган. Самарқандда эса уйида жанжал кўтарган фуқаронинг ёнидан марихуана топилган эди.

Ундан ташқари Фарғонада молхонасидаги хумда 2 пакет марихуана сақлаб келган шахс қўлга олинди.

Янгиликлар