Бухорода жума намози 25 мингдан ортиқ киши иштирокида адо этилди

Бухоро вилоятида 4 сентябрь куни 104 та масжиддан 99 тасида 25 минг нафардан ортиқ мўмин-мусулмонлар жума намозини жамоавий бўлиб адо этди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, жума намозлари вақтида қатъий карантин талаблари ҳамда ижтимоий масофа сақлаш қоидаларига риоя этилган.

Қайд этилишича, намоз ўқишга келганлар ўртасида ижтимоий масофани сақлаш, масжидлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши, санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарини доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометр, антисептик воситалар ва дезинфецион «тўшак»лар билан жиҳозлаш ишларига алоҳида эътибор қаратилди.

Фото: Бухоро вилояти ҳокимлиги матбуот хизмати

Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда 4 сентябрдан масжидда жума намозларини ўқиш мумкин бўлгани ҳамда Ўзбекистонда 5 сентябрдан кейин қайси карантин чоралари сақланиб қолиниши аниқ бўлгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар