Шавкат Мирзиёев: «Биз ТАПОиЧни тиклашга ҳаракат қиляпмиз»

Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни Россия саноат ва савдо вазири Денис Мантуров бошчилигидаги делегацияни қабул қилгани айтилган эди. Президент мазкур ҳамкорлар билан музокаралар жараёнида ТAПОиЧ авиазаводинининг тақдирини ҳам муҳокама қилди. Бу ҳақда «Газета.uz» хабар берди.

Фото: Президент матбуот хизмати

Шавкат Мирзиёев авиазаводнинг тикланиши учун кўп ҳаракат қилинаётганини таъкидлаган.

 «Очиқ гап, бугун мана россиялик ҳамкорларимиз билан ТАПОиЧнинг тақдири, келажаги тўғрисида ҳам гаплашдик. Секин-секин сирни очиб юборай, нимагаки мени ҳам аламим бор. Бу дунёда саноқли давлатлар бор эди самолёт чиқарадиганлар, биз уни ўз қўлимиз билан ёпдик, минг афсус. У ерда қандай қандай муҳандислар ишлар эди. Қандай ёшлар ишлар эди. Қандай келажаги бор эди. Лекин барибир биз уни тиклашга жуда кўп ҳаракат қиляпмиз. Шунинг учун мана бугун ҳамкорларимиз билан бу тўғрисида ҳам гаплашдик» — деди Президент.

Маълумот учун, Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси 1941 йилда пайдо бўлган — 1932 йилда Москва яқинидаги Химки шаҳрида ташкил этилган завод уруш бошланиши билан Тошкентга эвакуация қилинган. Компаниянинг сўнгги самолёти 2012 йил ёзида чиқарилди. Ҳозирда ТАПОиЧнинг асосий ҳудудида Тошкент механика заводи жойлашган.

Aввалроқ Шавкат Мирзиёев 4 декабрь куни пойтахтнинг Янгиҳаёт туманида барпо этилган Тошкент металлургия заводининг очилиш маросимида иштирок этиб, нутқ сўзлагани хабар қилинган эди. Шунингдек, мазкур очилиш маросимида Сергели метро йўналиши қачон очилишини маълум қилган.

Янгиликлар