Хитой Қирғизистон тадбиркорларига виза беришни соддалаштирмоқчи

Хитой Қирғизистон ишбилармонларига виза беришни соддалаштирмоқчи экани маълум қилинди.

Қирғизистон савдо-саноат палатаси раҳбари Темир Сариев ва Хитойнинг Қирғизистондаги элчиси Ду Девен билан савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш масалаларини муҳокама қилди. Томонлар тадбиркорлар учун виза олиш ишларини фаоллаштириш муҳимлигини таъкидлади. Хитойнинг Қирғизистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси 17 декабрдан бошлаб Хитой визалар бериш тартибини ўзгартираётганини маълум қилди.

«Шу билан бирга, у амалдаги нормативларга мувофиқ бўлади. Қирғизистон Савдо-саноат палатасига аъзо бўлган ишбилармонлар Қирғизистон Савдо-саноат палатасининг таклифномаси ва хати бўлса, ташкилот орқали элчихонага мурожаат қилишлари мумкин бўлади. Уларнинг муаммолари эса устувор тартибда ҳал этилади», — дейилади хабарда.

Янгиликлар