Хитойда авария ҳолатидаги 760 метрлик кўприк портлатиб юборилди — видео

Хитойнинг жануби-ғарбий қисмида жойлашган Хунан провинциясида 760 метр узунликдаги кўприк портлатиш йўли билан бузиб ташланди. Бу ҳақда «New China TV» канали хабар берди.

Кадр: YouTube

Таъкидланишича, кўплаб таъмирлардан сўнг эски Лужиаду кўприги одамлар учун хавфли бўлиб қолган. Шунинг учун маҳаллий ҳокимият уни бузишга қарор қилган. Шундан сўнг кўприк портловчи моддалар бўйича мутахассислар томонидан портлатилган.

Сайёҳлар ва маҳаллий аҳоли мазкур жараённи қизиқиш билан томоша қилган. Эътиборли жиҳати шуки, кўприкни бутунлай йўқ қилишга атиги 10 сония керак бўлган.

Аввалроқ БААдаги тўртта осмонўпар бино портлатиш йўли билан бузилгани ҳақида хабар берилган эди. Биноларни бузиш учун эса 10 сония вақт кетган.