Хоразмда она ва унинг 10 ёшли қизи ис газидан заҳарланиб ўлди

Хоразм вилояти Боғот туманида 4 январь куни ис газидан заҳарланиш оқибатида она ва унинг 10 ёшли қизи вафот этди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Иллюстратив фото

Қайд этилишича, 4 январь куни соат 19:30 да Хоразм вилояти Боғот шаҳри Ҳуррият маҳалласида яшовчи 32 ёшли Э.Ж.нинг унинг 32 ёшли турмуш ўртоғи П.Д. 10 ёшли қизи Б.Ч. ҳамда 8 ёшли ўғли Б.Б. тез тиббий ёрдам бўлимига олиб келингани хабар қилинган. Дастлабки текширувлар натижасида уларга ис газидан ўткир заҳарланиш ташхиси қўйилган.

Аниқланишича, воқеа содир бўлишидан икки кун олдин Э.Ж. хонадонида исциклик козони янги ўрнатилган бўлган.

Таъкидланишича, оила тиббиёт бирлашмасига олиб келинганида 10 ёшли қизи ҳамда унинг онасида биологик ўлим аниқланган. Хонадон соҳиби Э. Ж. ва ўғли Б.Б.да ис газидан ўткир захарланиш мия шиши кома холати аниқланиб, тиббий ёрдам кўрсатилмоқда.

Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан Боғот тумани прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Бухорода аёл ва унинг икки фарзанди ис газидан заҳарланиб вафот этганди. Шунингдек, Андижонда кўп қаватли уйда газ чақнаши оқибатида бутун оила шифохонага ётқизилгани ҳақида хабар берилганди. Қашқадарёда 13 нафар бола газдан заҳарлангани хабар қилинган.

Янгиликлар