Андижонда кўп қаватли уйда газ чақнаши оқибатида бутун оила шифохонага ётқизилди

Андижон вилояти Хўжаобод туманида кўп қаватли уйда газ портлаши оқибатида бутун оила шифохонага ётқизилди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.

Маълум бўлишича, 2020 йил 21 декабрь куни соат 07:50 да Солпи маҳалласидаги кўп қаватли уйда электр тармоғида қисқа туташув юз берган. Бунинг оқибатида ис газининг портлаши келиб чиққан.

Қайд этилишича, 30 ёшли Ф.А., унинг рафиқаси, 25 ёшли С.А., уларнинг вояга этмаган фарзандлари — 5 ёшли Ф.Й ва икки ёшли С.Й. турли хил куйишлар билан касалхонага ётқизилган.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан туман прокуратураси тергов ишларини олиб бормоқда.

Аввалроқ Қибрайдаги хонадонларнинг бирида газ портлаши оқибатида ота-бола ҳалок бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Андижондаги «дом»да газ портлаши оқибатида 3 киши шифохонага ётқизилгани хабар қилинган.

Янгиликлар