Пешкуда «Matiz»га ўрнатилган газ баллони портлади (фото)
Бухоро вилояти Пешку туманида 13 октябрь куни фуқаро Ҳ.М.га тегишли «Matiz» русумли машинанинг металл газ баллонида носозлик юзага келиб, чақнаш содир бўлди. Бу ҳақда Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси матбуот хизмати «Tez News»га хабар берди.
Маълум қилинишича, соат 11:45 да Пешку тумани ички ишлар бўлими навбатчилик қисмига «Чиғирчи» маҳалласидаги марказий касалхона автомашиналар тўхташ жойида 1967 йилда туғилган фуқаро Ҳ.М.га тегишли «Matiz» автомашинаси газ баллонида чақнаш содир бўлгани ҳақида хабар келиб тушган.
Чақнаш оқибатида тан жароҳати олган ва ҳалок бўлган фуқаролар мавжуд эмас. Содир бўлган чақнаш натижасида «Matiz» атрофида бўлган фуқаро Б.Б.га тегишли «Nexia», фуқаро У.П.га тегишли «Nexia» ҳамда фуқаро А.X.га тегишли «Lacetti» автомашиналари техник шикастланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Пешку тумани фавқулодда вазиятлар ва йўл ҳаракати хавфсизлиги бўлимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.
Aввалроқ Гулистон шаҳридаги коронавирус беморлари даволанаётган мажмуада портлаш юз бергани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Бухорода электр подстанциясида ёнғин содир бўлгани хабар қилинган.