ФВВ «Tashkent city»даги ёнғин бўйича маълумот берди
«Tashkent city»да қурилаётган уйларнинг биридаги ертўлада 12 декабрь куни ёнғин содир бўлди. Бу ҳақда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати хабар берди.
Маълум қилинишича, 12 декабрь куни соат 14:53 да қурилаётган бино пойдеворида сақланган қурилиш материаллари ёниб кетган. 2 дақиқадан сўнг ёнғин содир бўлган жойга Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғинга қарши қутқарув гуруҳлари етиб келган.
Ёнғин 15 дақиқада ўчирилган. Маълум бўлишича, умумий ёниш майдони тахминан 60 квадрат/метрни ташкил этган. Ёнғин оқибатида вафот этганлар йўқ
Мавзуга доир:
Aввалроқ Тошкент шаҳридаги «Техноконтинентал» корхонасида ёнғин содир бўлгани ҳақида хабар берилганди. Шунингдек, Чиноздаги «Пахта нефтьбазаси»да ёнилғи цистернаси ёниб кетгани хабар қилинган.