Ўзбекистонда сўнгги 11 ойда ис гази ва газ портлаши туфайли вафот этганлар сони очиқланди
Ўзбекистонда 2020 йилнинг ўтган даврида ис газидан заҳарланиш билан боғлиқ жами 52та, газ портлаши билан боғлиқ 12та ҳолат содир бўлган. Бу ҳақда Олий Мажлис Сенати кенгашининг видеоконференцалоқа тарзида ўтказилган мажлисида айтиб ўтилди.
Таъкидланишича, юқоридаги ҳолатлар бўйича жами 80 та ўлим ва 147 та жароҳатланиш ҳолати кузатилган. Шундан ис газидан заҳарланиш оқибатида 61 киши, газ портлаши оқибатида 19 киши ҳалок бўлган.
Шунингдек, мажлисда аҳоли ва тадбиркорлик субъектларини электр энергия, табиий ва суюлтирилган газ ҳамда кўмир билан таъминлаш ҳолатини ўрганиш натижалари муҳокама қилинди.
Мавзуга доир:
Сенатор Қутбиддин Бурхонов Сенат кенгаши йиғилишида айрим хонадонларда газ таъминоти йиллар давомида техник кўрик ўтказилмаслигини, қолаверса, фуқароларга газдан хавфсиз фойдаланиш бўйича тушунтириш ишлари тўлиқ бажарилмаслигини танқид қилган.
Аввалроқ Қорақалпоғистонда оиланинг 4 нафар аъзоси ва 2 нафар меҳмон иситиш печидан чиққан ис газидан заҳарланиб вафоти ва Бухорода газ муаммоси сабаб аҳоли уюштирган норозилик намойиши ҳақида маълумот берилганди. Шунингдек, Сирдарёда ис газидан заҳарланган келин-куёв вафот этгани хабар қилинганди.