Ўзбекистонда 2020 йилда чақалоқларга энг кўп қайси исмлар қўйилгани маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилда туғилган чақалоқларга энг кўп берилган исмлар қайсилар эканлиги маълум бўлди. Бу ҳақда Давлат хизматлари агентлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: «Kommersant»

Агентлик маълумотларига кўра, Муҳаммадали ва Солиҳа исмлари республика бўйича энг кўп қўйилган. Хусусан, 19 383 болага Муҳуммадали, 18 616 чақалоққа Солиҳа исмлари берилган.

Маълумот ўрнида, 2019 йилда туғилган чақалоқларга ҳам энг кўп ушбу исмлар берилган. Ўша йили Муҳаммадали исми 11 305 нафар чақалоққа ва Солиҳа исми 12 461 нафар чақолоққа қўйилган.

Аввалроқ Ўзбекистонда янги йилнинг биринчи суткасида қанча чақалоқ туғилгани маълум бўлганди. Унга кўра, туғилган чақалоқларнинг 810 нафари қиз, 834 нафари эса ўғил бола бўлиб, энг кўп бола Фарғона вилоятида (202 нафар), иккинчи ўринда Қашқадарё вилояти (196 нафар), учинчи ўринда Самарқанд ва Наманган вилоятларида (169 нафардан), тўртинчи ўринда Жиззах вилоятида (151 нафар чақалоқ) туғилган.