Андижон шаҳрида тўрт нафар эгизак чақалоқ туғилди (видео)

Андижон вилояти Андижон шаҳри Перинтал марказида 30 октябрь, жума куни 4 нафар чақалоқ туғилди. Бу ҳақда «Замон» информацион дастури хабар берди.

Маълум қилинишича, мазкур эгизаклар Пахтаобод тумани «Чунқирғиз» МФЙда истиқомат қилувчи Тўхтақуловлар оиласида дунёга келган. Чақалоқларнинг отаси Анвар Тўхтақуловнинг маълум қилишича, Зарифа Тўхтақулова билан оила қурганига 2 йил бўлган. Ушбу эгизаклар уларнинг илк фарзандларидир.

Хабарфа кўра, эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз. Ҳозирда она ва чақалоқларнинг ҳолати яхши экани маълум қилинган.

Бундан аввал Чироқчида 3 нафар эгизак туғилгани ҳамда Шофирконда туғилган уч эгизакка Миромон, Мирзиё ва Саида деб исм қўйилгани ҳақида хабар қилинган эди. Кейинчалик Андижонда 6 та эгизак чақалоқ туғилгани ҳақидаги хабар рад этилгани ва Фарғонадаги туғруқхонада 3 эгизакдан бири йўқолгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирилгани маълум қилинганди.