Чироқчида 3 нафар эгизак туғилди
Қарши шаҳар туғруқ комлексида уч нафар эгизак туғилди. Бу ҳақда Қашқадарё вилояти Соғлиқни сақлаш бошқармаси ахборот хизмати хабар берди.
Хабарда айтилишича, чақалоқларни чироқчилик 25 ёшли Дурдона Бобоқулова дунёга келтирган. У бир ўғил, икки қизли бўлган. Чақалоқлар вазни — 2900, 2650, 2600 граммни ташкил этган.
Туғруқхона бош шифокори Салима Ачилова уч эгизакнинг ҳам аҳволи яхши эканини маълум қилган.
Аввалроқ Наманганда охирги 7 ой давомида 40 мингга яқин чақалоқ дунёга келгани хабар қилинган эди.
Шунингдек, Ўзбекистонда ФХДЁнинг барча органларида 1 сентябрдан бошлаб туғилганлик бўйича комплекс давлат хизматларини кўрсатиш амалга оширилиши маълум қилинган эди.