Ўзбекистонда энг кўп ва энг кам туғилиш ҳолати қайси вилоятларга тўғри келиши маълум бўлди

Ўзбекистонда 2020 йилнинг январь–сентябрь ойлари давомида фуқаролик ҳолатларини қайд этиш органларида 614,7 минг нафар туғилганлик ҳолатлари қайд этилган. Бу 2019 йилга нисбатан 24,9 минг нафарга кўп. Бу ҳақда Давлат статистика қўмитаси ахборот хизмати маълум қилди.

Фот: «Getty Images»

Хабарга кўра, туғилганлик ҳолатлари ҳудудлар бўйича таҳлил қилинганда, энг кўп туғилишлар сони Самарқанд вилоятида – 74,4 минг нафар, энг кам туғилиш эса 15,6 минг нафар билан Сирдарё вилоятига тўғри келган.

Шунингдек, ушбу кўрсаткич аҳоли сонига нисбатан таҳлил қилинганда, Сурхондарё вилоятида энг кўп, яъни ҳар минг нафар аҳолига 28 нафар чақалоқ тўғри келган бўлса, Қорақалпоғистонда энг кам, яъни ҳар минг нафар аҳолига 20 нафар чақалоқ тўғри келгани кузатилган.

Аввалроқ Избосканда ўтган 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани ва Бухорода сўнгги 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани ҳақида хабар қилинганди.

Янгиликлар