Избосканда ўтган 9 ойда қанча туғилиш қайд этилгани маълум бўлди

Aндижон вилояти Избоскан туманида 2020 йилнинг ўтган 9 ойида тирик туғилиш сони 4646 нафарни ташкил қилди. Бу ҳақда туман ҳокимлиги матбуот хизмати хабар қилди.

Фото: Избоскан туман ҳокимлиги матбуот хизмати

Хабарга кўра, 2020 йил январь—cентябрь даврида тирик туғилганлар сонидан ўғил болалар сони 2 минг 402 нафарни ёки умумий ҳисобдан 52 фоизни ташкил этган. Маълум қилинишича, қиз болалар сони 2244 нафар ва бу умумий ҳисобдан 48 фоизни ташкил этган. Маълумот ўрнида, бу кўрсаткич 2019 йилда ўғил болалар сони 2140 нафарни ёки умумий ҳисобдан 51 фоизни, қиз болалар сони 2065 нафар ва бу умумий ҳисобдан 49 фоизни ташкил этган.

Аввалроқ Ўзбекистон бўйича ўтган саккиз ойда энг кўп туғилиш сони Самарқандда қайд этилгани маълум қилинган. Шунингдек, Фарғонада сўнгги 9 ойда 14 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилгани хабар қилинганди.

Янгиликлар