Фарғонада сўнгги 9 ойда 14 мингга яқин ўлим ҳолати қайд этилди

Фарғона вилоятида 2020 йилнинг ўтган 9 ойида ФҲДЁ бўлимлари томонидан вилоят бўйича 14 минг 833 та ўлим ҳолати қайд этилган. Бу ҳақида Давлат хизматлари агентлиги вилоят бошқармаси ахборот хизмати «Tez News»га хабар қилди.

Хабарга кўра, вилоятда ўтган 9 ойда ФҲДЁ бўлимлари томонидан вилоят бўйича 69 минг 763 та туғилиш, 21 минг 403 та никоҳ, 1 минг 996 та ажрим, 13 минг 833 та ўлим ҳолатлари қайд этилган.

Маълум қилинишича, 1 минг 103 та далолатнома ёзувига ўзгартиришлар киритиш ҳаракатлари амалга оширилган, Минск конвенцияци бўйича 428 та мурожаат келиб тушган. Шунингдек, 9 ой давомида 36 минг 69 та ўғил бола, 33 минг 693 та қиз бола туғилган. Яъни шу даврга нисбатан ўғил бола чақалоқлар 2 минг 376 тага кўп туғилиши қайд этилган.

Қайд этилишича, айни кунда ФҲДЁ бўлимлари архивидаги далолатнома ёзувларини электрон кўринишга келтириш ишлари олиб борилмоқда. Ҳозиргача 3 миллион 562 минг 946 та ҳужжат рақамлаштирилган.

Аввалроқ Фарғона вилоятида 1 июль ҳолатига кўра аҳоли сони маълум қилинган эди.

Янгиликлар